Линклар

Рўзанинг иккинчи кунида мустақил журналист Абдураҳмон Ташановдан Тошкентдаги Рамазон руҳини тасвирлаб беришни сўрадик. Суҳбат секин-аста бошқа мавзуларга ҳам кўчиб, баъзи озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари Ўзбекистонда Европадагидан баландроқ эканлигини кашф қилдик.

Нархни суриштиришимизга бугунги мана бу хабар сабаб бўлди:

Тошкент ҳаёт кечириш қиммат бўлган шаҳарлар рейтингида бир йил ичида 18 босқич юқорига кўтарилди.

2014 йилда Тошкент 180-ўринни эгаллаган бўлса, жорий йилда рейтингнинг 162 –поғонасида қайд этилган.

Мазкур рейтинг Mercer консалтинг ширкати томонидан ҳар йили эълон қилинади. Mercer эълон қилган энг қиммат шаҳарлар рейтинги асосида халқаро ташкилотлар хориждаги ваколатхоналарида ишловчи ходимлар иш ҳақини мувофиқлаштириб боради.

Жорий йил рейтингида энг қиммат шаҳар деб Ангола пойтахти Луанда тан олинди. Бу ерда халқаро ташкилотларда ишловчи одамларнинг иш ҳақи жуда юқори, лекин ҳаёт учун биринчи навбатда керакли бўлган маҳсулотлар ва хизматлардан деярли фойдаланиш имкониятлари мавжуд эмас.

Рейтингдаги иккинчи ўринни Хитойнинг Гонконг, учинчи ўринни Швейцариянинг Цюрих шаҳри эгаллаган.

Мазкур рейтингда дунёдаги 207 шаҳар номи келтирилган. Рейтингдаги энг охирги ўринда Қирғизистон пойтахти Бишкек қайд этилган.

XS
SM
MD
LG