Линклар

logo-print

Дания сайловида ўнгчи мухолифат ғалаба қозонди


Данияда марказ-ўнгчи мухолифат партияси 18 июнь кунги сайловда сўлчи қарашлардаги ҳукмдор коалиция устида ғалаба қилди. Сайлов олди кампанияси давомида мамлакатга иммигарция оқимини қисқартириш ваъдаларини берган Ларс Локке Расмуссен етакчилигидаги Дания Халқ партияси, дастлабки натижаларга кўра, 179 ўринлик парламентда 90 ўринни қўлга киритди.

Бош вазир Ҳелле Торнинг-Шмидт мағлубиятини тан олди. Расмуссен янги ҳукумат тузишга киришишини эълон қилди.

Дания давлат телевидениси мухолифат 90 ўрин, марказ-сўлчилар эса 85 ўринни қўлга киритганини хабар қилди.

Сайлов олди кампаниясида Тонинг-Шмидт ҳам, Расмуссен ҳам Даниянинг иммиграция қонунларини кучайтиришни ваъда берган эди.

XS
SM
MD
LG