Линклар

Путин Россия иқтисоди инқирозни енгиб ўтаётганини иддао қилди


Россия Президенти Владимир Путин

Россия Президенти Владимир Путин

Россия Президенти Владимир Путин мамлакатнинг инқироздаги иқтисодига некбин баҳо берди. Россия иқтисоди Украинадаги можаро билан боғлиқ Ғарб санкцияларидан ҳамда жаҳон бозорида нефть нархининг тушишидан қаттиқ зарар кўрган.

Путин 19 июнь куни қилган чиқишида Россия ўз “қийинчиликларини” енгиб ўтаётгани ва мамлакат “чуқур инқирозни” ортга қайтара олганини иддао қилди. Санкт Петербургда ўтаётган форум иштирокчилари олдида қилган нутқида Путин Россиянинг молиявий ва банк тизимлари янги шароитларга мослашиб олгани ва инфляция назорат остига олинганини таъкидлади.

Путин Ғарб санкцияларига қармасадан Россияда қолган хорижий сармоядорларга миннатдорчилик билдириб, Москванинг Ғарб билан ҳамкорлиги давом этишига ишонч билдирди. Москва, дея иддао қилди Путин, Ғарб санкцияларига Россия иқтисодини сармоядорларга “очиш” орқали жавоб қайтармоқда.

XS
SM
MD
LG