Линклар

Ўзбекистонга ҳам Саакашвили керакми?


Рустам Бозоров асарида ўзбеклар ислоҳот севмайдиган эл сифатида тасвирланган.

Рустам Бозоров асарида ўзбеклар ислоҳот севмайдиган эл сифатида тасвирланган.

Грузиянинг собиқ ислоҳотчи президенти Михаил Саакашвилининг Одессадаги мужодаласи акс этган видеотасвирни ижтимоий тармоқларда томоша қилган ўзбеклар “Қани эди биздан ҳам шунақа ботир чиқса эди” деган ëзувлар қолдиришди.

Июнь ойидан Украинанинг асосий порт шаҳарларидан бири Одессага губернатор этиб тайинланган Грузиянинг собиқ ислоҳотчи президенти Михаил Саакашвили ишни оддий халқ ва тадбиркорларни кучишлатар тизимлари¸ хусусан¸ прокуратура бандитизмидан ҳимоя қилишдан бошлаганини эълон қилди.

Одесса прокуратурасида мажлис ўтказган Саакашвили¸ прокурорларга тадбиркор ва сармоядорларни талаш¸ қўрқитиш ва улардан пора ундиришни тўхтатишни талаб қилди.

Реформаларни бу тарзда радикал жорий қилиш Ўзбекистонда ҳам самара берадими? Ўзбекистонга ҳам Саакашивили керакми? Бу саволлар жавобини Қурултойда муҳокама қилдик.

Қурултой қатнашчиларига кўра¸ ўзбек тилли ижтимоий тармоқларда барча мавзулар ҳақида гапириладию, аммо мамлакатни қандай реформа қилиш ўрнаги ҳақида лом мим дейилмайди.

"Фалончи бовом адолат қилган¸ пистиëнчи йиртиқ чориғини унутмаган¸ авлиë бувам дуо ўқиб дарëни тескари оқизган деган минг бир кеча чўпчакларидан бошқа мунозара йўқ", дейишди дастур иштирокчилари.

Уларга кўра¸ бу гурунгларда Мустафа Камол реформаси ëки Сингапур ва Гуржистондаги ислоҳот ўрнаги келтирилмайди.

“Биз агар адашган бўлсак нега йўл изламаймиз”, дея савол қўйилди Қурултойда.

Зотан биздан олдин юрган одамнинг оëқ излари тўғри йўлга бошлаши мумкин.

Чунки адашган бир биз эмасмиз. Йўл топганлар бор.

Бугун Грузияда “пора билан ўқишга кириш”¸ “ГАИга пора бериш” каби ҳолатлар узоқ ўтмишга айланди.

Бугун Грузяида уй олди соттиси 30 дақиқада амалга оширилади. Машинага номер олиш учун 20 дақиқа кетади. Фирма ëки ширкатни қайддан ўтказиш учун низомий капитал зарур эмас. Полиция яхши ишлагани боис машинани қулфламаса ҳам бўлади.

Буни Тбилисига бориб келган рассом Вячеслав Охунов таъкидлади.

"Грузиядаги ислоҳотни Ғарб ва АҚШ молиялади" деган эътирозга дастур давомида жавоб берган журналист Олег Панфилов назарида реформа учун пулдан кўра сиëсий ирода муҳим:

- Айтиш лозимки бундай ëрдамни Ўзбекистон дохил 180 мамлакат олади. Грузиядан фарқли ўлароқ, бу мамлакатларда радикал ислоҳот ўтказиш истаги йўқ. Ҳеч ким Грузия каби полицияда ишлаганларниг 90 фоизини алмаштирмоқчи эмас,- дейди суҳбатдош.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG