Линклар

Эрон ҳалқаро террорчи гуруҳларни қўллашда давом этмоқда


Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хаманеи Ҳизбуллоҳ гуруҳининг ҳалок бўлган қўмондони Имад Муғниёнинг ўғли Жиҳод Муғниёни ўз саройида қабул қилмоқда.

Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хаманеи Ҳизбуллоҳ гуруҳининг ҳалок бўлган қўмондони Имад Муғниёнинг ўғли Жиҳод Муғниёни ўз саройида қабул қилмоқда.

Эрон глобал иқтисодий санкциялардан қутилиш умиди пайдо бўлганига қарамай,халқаро террор гуруҳларини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда ва бу йўналишдаги фаолият доирасини кенгайтирмоқда. Бу ҳақда 19 июнь куни Обама маъмурияти баёнот тарқатди.

Баёнотда айтилишича, Ҳасан Руҳонийнинг президентликка сайланиши ҳам, АҚШ ва етакчи давлатлар билан Теҳрон ядровий дастури юзасидан келишувга эришиш ва бунинг ортидан Теҳронга нисбатан санкциялар бекор қилиниши кутилаётгани ҳам Эроннинг Яқини Шарқдаги сиёсатига таъсир қилмаётир.

Теҳрон Ироқдаги шиа жангариларига ёрдам миқдорини кўпайтирган ва Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳига ҳарбий, молиявий, разведка йўналишида кўмак кўрсатиб келмоқда. Бундан ташқари Теҳрон Сурия президенти Башар Ассадга содиқ кучлар, Фаластиндаги ХАМАС, Исломий жиҳод гуруҳига ёрдам кўрсатмоқда ва Ал Қоиданинг Эронга яширинган раҳбарларини қўлга олиш ҳамда жазолашга қаршилик қилмоқда.

XS
SM
MD
LG