Линклар

Европа Иттифоқи Россия томонидан аннекция қилинган Қрим ва Севастополга нисбатан бир йил аввал жорий этилган санкциялар муддатини 2016 йилнинг 23 июнигача узайтирди.

Мазкур санкцияларга мувофиқ Қрим ва Севастополда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Европа Иттифоқига киритилмайди. Бундан ташқари Европа Иттифоқи ҳудудидаги ширкатлар ва фуқароларга Қрим иқтисодига сармоя ётқизиш тақиқланади.

Туризм соҳасига нисбатан жорий этилган санкциялар ҳам узайтирилиши кутилмоқда. Бу санкцияларга биноан Европа кемаларининг Қрим портларига кириши тақиқланади. Шунингдек, Қримга транспорт, телекоммуникация,энергетика технологияларини киритиш, нефть, газ ва бошқа минерал заҳираларни қазиб олиш ҳам чекланади.

Европа Иттифоқи Россия Қрим ва Севастополни ўзига қўшиб олганини тан олмаслик ифодаси сифатида мана шундай қарор қабул қилинганини билдирган.

Бундан ташқари Европа Иттифоқи Россиянинг 150 фуқароси ва 37 ширкатига қарши ҳам мана шу каби чекловларни жорий қилган эди. Яқин кунларда бу санкцияларнинг муддати ҳам узайтирилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG