Линклар

Қирғизистонда банкларни исломий асосда ишлашга ўтказиш масаласи ўрганилмоқда


Бишкекдаги банклардан бири.

Бишкекдаги банклардан бири.

Қирғизистонда исломий принциплар асосида молиялаш тизимини жорий этиш масаласи ўрганилмоқда. Бу ҳақда 19 июнь куни Қирғизистон парламентида қилган чиқишида миллий банк раиси Тўлқинбек Абдигулов маълум қилди.

Унинг айтишича, айни пайтда экспертлар гуруҳи Қирғизистонда исломий молиялаштириш принципларини жорий этиш масаласини тадқиқ қилаётир, юристлар эса бу масала юзасидан ўз хулосаларини тақдим эта бошлаганлар. Экспертлар ва юристлар хулосаларидан келиб чиққан ҳолда Қирғизистонда исломий принциплар билан молиялаштириш тизимини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентга тақдим этилади.

Айни пайтда Қирғизистонда “Экоисламикбанк” ва тўртта микрокредит ширкатлари исломий принциплар асосида иш олиб бормоқда. Исломий тартибда молиялаштирувчи мазкур ширкатлар шариатда белгиланган қоидалар бўйича берилган кредитлардан устама фоиз олмайди ва фойда топишнинг шариатда кўрсатилган йўллари асосида ишлайди.

XS
SM
MD
LG