Линклар

Хитойда табиий офатдан камида 18 одам ҳалок бўлди


Шу ҳафтада Хитой жанубида кучли жала ёғиши ва бўрон оқибатида камида 18 одам ҳалок бўлди, 4 одам бедарак кетди.

Сўнгги 48 соат ичида 20 сантиметрдан кўпроқ жала қуйгани хабар қилинмоқда. Айрим шаҳарларда минглаб уйлар қулаб тушган, ўн минглаб одамлар жароҳатланган.

Табиий офат натижасида ҳалок бўлганларнинг 10 нафари Хубэй вилоятида яшаган. Мазкур вилоятда табиий офатдан 664 минг одам зарар кўрган. Хунан вилоятида эса 527 минг киши зиён тортгани аниқланди.

XS
SM
MD
LG