Линклар

logo-print

АҚШ президенти Барак Обама Жанубий Каролинадаги черковда рўй берган қотиллик қурбонлари яқинларига таъзия билдирар экан “Америка жамияти ирқчилик касаллигидан қутилган эмас”, дея баёнот берди.

Чоршанба кунги ҳужумдан тўққиз нафар америкалик қора танли нобуд бўлган эди.

Полиция ҳужумни “ирқий нафрат асосидаги жиноят” деб топди.

Сан Франсиско шаҳрида қилган чиқишида президент Обама "бу ҳужум жамиятимиз ҳамон ирқчилик билан касалланганидан далолат беради ва бунга қарши бирга курашишимиз керак", деди.

Черковга қилинган ҳужум АҚШдаги энг ваҳшиёна қотилликлардан бири бўлди.

Мазкур ҳужумда олти аёл ва уч эркак отиб ўлдирилган. Улар орасида черков руҳонийси ва Демократлар партиясидан Сенат аъзоси бўлган Клемент Пинкни ҳам бор.

Ҳужумда айбланиб қўлга олинган 21 ёшли Дилан Руф Жанубий Каролина штатининг Колумбия шаҳрида яшаган. У Шимолий Каролина штатида қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG