Линклар

Сенатор МакКейин АҚШ ҳукуматини Украинага қурол жўнатишга чақирди


Америкалик сенатор Жон МакКейн АҚШ ҳукуматини россияпараст айирмачиларга қарши курашаётган Украина армиясига қурол-аслаҳа жўнатишга чақирди.

20 июнь куни Киевда бўлиб ўтган матбуот анжуманида жаноб МакКейн агар АҚШ Украинага қурол бермаса Вашингтон иснотга қолишини айтди.

"Қўшма Штатлар озодлик учун курашаётганларга, Владимир Путин каби босқинчиларга қаршилик кўрсатаётганларга ёрдам бериб келган. Ҳозир биз Европада Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнгги 70 йил ичида дунё тартиботи бузилаётганини кўриб турибмиз. Бу тинчликни ўрнатиш учун қанча қон тўкилди. Ҳозирги вазиятда индамай қараб туриш нафақат адолатсизлик, балки уят бўлади", - деди АҚШ сенатори Жон МакКейн.

Ҳозирча АҚШ Украинага броножилетлар, тунда кўриш воситалари, муҳандислик асбоблари, радарлар ва бошқа қўшимча ёрдам жиҳожлари етказиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG