Линклар

logo-print

Афғонистон жанубидаги портлашда 14 киши нобуд бўлди


Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида йўл четига ўрнатилган қўлбола бомба портлаши оқибатида 14 киши нобуд бўлди, 5 киши яраланди.

Вилоят полиция бошқармаси бошлиғи Набилжон Муллахайл ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар борлиги ҳамда қурбонлар сони яна ортиши мумкинлигини маълум қилди.

Портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ зиммасига олгани йўқ. Афғон расмийлари қўлбола бомба воситасида амалга ошириладиган ҳужумларни Толибонга нисбат бериб келади.

XS
SM
MD
LG