Линклар

logo-print

Қундуз расмийлари вилоят маркази Толибон қўлига ўтиши мумкинлигини айтмоқда


Қундузда Толибонга қарши курашаётган афғон хавфсизлик кучлари.

Қундузда Толибонга қарши курашаётган афғон хавфсизлик кучлари.

Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадош Қундуз вилояти маркази толиблар назоратига ўтиши мумкин. Бу ҳақда 21 июнь куни журналистларга Қундуз вилоят кенгаши раҳбари Юсуф Аюбий маълум қилди.

Унинг айтишича, Қундуз шаҳрида якшанба тонгидан буён толиблар билан бораётган жангларда ҳукумат кучларидан 12 аскар ҳалок бўлган, 16 киши яраланган. Толибон талафоти ҳақида эса маълумот йўқ.

Аюбийга кўра, агар марказий ҳокимият вилоятга зудлик билан қўшимча куч ташламайдиган бўлса, қурбонлар сони ортиши, вилоят маркази эса тўлалигича Толибон назоратига ўтиши мумкин.

21 июнга ўтар кечаси Толибон гуруҳи Қундуз шаҳри жанубидаги Чаҳордара қишлоғини эгаллаб олган. Аюбий берган маълумотга кўра, Чаҳордара аҳоли пункти ва Қундуз шаҳри ўртасида 70 чоғли полициячи қуршовда қолган.

Толибон жангарилари Қундуз шаҳри четларидаги назорат масканларига ҳужумни жума куниёқ бошлаганди.

Бу орада Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Сиддиқ Сиддиқий полициячилар, ҳарбийлар ва кўнгиллилардан иборат отрядлар Бадахшон вилоятининг Юмган шаҳрида толибларга қарши жангга киришганини маълум қилди. Сиддиқий иддаосича, бу жангларда Толибон ҳаракатидаги бир неча дала қўмондони ўлдирилган.

XS
SM
MD
LG