Линклар

logo-print

Ал-Шабоб гуруҳи Сомали пойтахтидаги разведка идорасига ҳужум қилди


Ал-Шабоб гуруҳи жангарилари.

Ал-Шабоб гуруҳи жангарилари.

Ал-Шабоб жангари гуруҳи якшанба тонгида Сомали пойтахти Могадишудаги миллий разведкаси идорасига қилинган ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Ал-Шабоб вакили Абдиазиз Абу Мусаб Рейтер агентлигига истихборотдаги “кўплаб таҳлилчилар” ўлдирилганини маълум қилди. Бироқ Сомали расмийлари жангариларнинг разведка биноси ичига киргани ва махсус хизмат ходимларини ўлдирганини тасдиқлаганлари йўқ.

Воқеа гувоҳларига кўра, Могадишудаги ҳужум разведка биноси олдида уюштирилган катта портлаш билан бошланган, кейин эса жангарилар ва ҳукумат кучлари ўртасида отишма бошланган. Қуролли тўқнашувда ўлганлар ва ярадор бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Куни кеча Ал-Шабоб жангарилари Сомали пойтахтидан 30 чақирим нарида жойлашган Афгойе шаҳридаги полиция участкасига ҳужум қилган ва у ерда 8 нафар полициячини ўлдирганди.

XS
SM
MD
LG