Линклар

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида 94 нафар одам алкоголдан заҳарланиб оламдан ўтди, яна 45 киши оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.

Бу ҳақда бугун хабар қилган Мумбай шаҳар полиция бошқармаси расмийси Дханажая Куркарнийнинг матбуотга айтишича, қурбонлар сони яна ошиши мумкин.

Полиция мулозимига кўра, уй шароитида спиртли ичимлик тайёрлаш ва уни сотиш билан шуғулланиб келган беш киши ҳибсга олинган. Шунингдек, саккиз нафар полиция ходими ўзи ишига совуққонлик қилгани учун ишдан бўшатилган.

Ҳиндистоннинг аҳоли ночор яшайдиган ҳудудларида қўлбола спиртли ичимликдан заҳарланиш ҳолатлари тез-тез учраб туради.

XS
SM
MD
LG