Линклар

Ўзбекистон телеканаллари жиҳодчи аёлларни қоралади


ИД сафига қўшилган ва ўзини ўзбекистонлик собиқ терговчи Абу Усмон, деб тақдим қилган жангари.

ИД сафига қўшилган ва ўзини ўзбекистонлик собиқ терговчи Абу Усмон, деб тақдим қилган жангари.

19 июнь оқшомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг бирданига учта телеканали - “Ўзбекистон”, "Ёшлар” ва “Тошкент” каналлари орқали Сурияга кетаётган жиҳодчи ўзбек аёллари мавзуси тилга олиб, аёллар “Интим-жиҳод”дан огоҳлантирилди.

Жумладан, “Тошкент” телеканали жума оқшомида намойиш қилган “Кўзгудаги биз” номли кўрсатувда ҳам “мужоҳидларга жинсий хизмат кўрсатиш учун интим жиҳодга кетаётган ўзбек аёллари" қораланган.

Кўрсатувларни томоша қилган тошкентлик Тошбекнинг айтишича, телеканаллар орқали Сурияга кетаётган аёллар сони ҳақида конкрет рақамлар келтирилмаган, бироқ улар сони ошгани айтилган.

МТРК каналларидан бирида ишловчи, исми сир қолиши шарти билан гапирган журналистга кўра, барча етакчи телеканалларга Сурияга кетаётган аёллар мавзусини ёритиш ҳақида топшириқ берилган.

Журналистнинг айтишича, “Интим жиҳод”га кетаётган ўзбек аёллари мавзуси ҳақида яна бир қанча кўрсатув эфирга тайёрланмоқда.

XS
SM
MD
LG