Линклар

Ал-Жазира телеканали Германия ҳукуматини Берлин аэропортида ҳибсга олинган журналист Аҳмад Мансурни зудлик билан озод қилишга чақирди.

Ушбу телеканал мухбири бўлган таниқли журналист Аҳмад Мансур кеча Доҳага учиш учун Qatar Airwas самолётига чиқаётган пайти ҳибс қилинган.

Ал-Жазира бош директори вазифасини вақтинча бажараётган Мустафа Суаг «Матбуот эркинлигини ҳурмат қиладиган Германия каби давлатлар ўзларининг Миср томонидан медиага зулм қилиш қуролига айлантирилишига йўл қўймасликлари керак”, деган чақириқ билан чиқди.

Берлиндаги Тегел аэропортида қўлга олинган 52 яшар журналист Аҳмад Мансурга кўра, унга полициячилар Германия ҳукумати сўрови билан қўлга олинганини айтишган.

Немис прокурорлари журналист иши бўйича душанбагача бирор қарор қабул қилинмаслигини билдиришди.

Ал-Жазиранинг араб канали етакчи журналистларидан бири, ҳам Миср, ҳам Британия фуқароси бўлган Аҳмад Мансурни ўтган йили Миср суди сиртдан 15 йилга озодликдан маҳрум қилганди. Унга 2011 йилда Таҳрир майдонида адвокатга нисбатан қийноқ қўллаганлик айблови қўйилган. Аҳмад Мансурнинг ўзи бу айбловларни “бемаънилик” дея рад қилган.

XS
SM
MD
LG