Линклар

ЕХҲТ Донбассда Минск келишувига зид қуролларни аниқлади


 Украина шарқидаги 21 кунги вазият

Украина шарқидаги 21 кунги вазият

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари Донбассда томонлар можорасидаги чегара линияси яқинида айирмачиларнинг ҳарбий техникаларини аниқлангани ҳақида хабар қилди.

Минск келишувига зид бўлган ушбу ҳолат Донецк вилоятининг Комсомольское шаҳрида аниқланган. ЕХҲТ кузатувчилари шаҳарда жами 10та танк ва 27та бронитехника машиналари турганини қайд этмоқда.

Шахтёрск, Зугрэс шаҳарлари ва Васильевка қишлоғида яна бир қанча ҳарбий техника борлиги аниқланган.

Сўнгги бир неча кун ичида Донбассда икки нафар украиналик ҳарбий ҳалок бўлди, яна олти ҳарбий жароҳатланди.

Широкино ва Горловка шаҳарларида ҳарбий амалиётлар кузатилган.

Украна армияси расмийларига кўра, айирмачилар бу ҳудудларда Минск келишувига зид равишда украин ҳарбийларини калибрли қуроллардан ўққа тутган.

Айни пайтда ўзини "Донецк Халқ республикаси" деб атаётган гуруҳ сўнгги бир кун ичида Украина ҳарбийлари ўт очмаслик келишувини 40 марта бузганини таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG