Линклар

Афғон расмийлари мамлакат шимолида толибларга қарши ҳужумга ҳозирланяпти


Бадахшондаги ҳукумат хавфсизлик кучлари.

Бадахшондаги ҳукумат хавфсизлик кучлари.

Афғонистонда ҳукумат қўшинлари мамлакат шимолида толибларга қарши ҳужум амалиётларига ҳозирланмоқдалар. Бу ҳақда афғон хавфсизлик кучлари мамлакат шимолий-шарқидаги Ямган тумани расмийлар назорат остига олинганидан кейин маълумот тарқатди.

Афғон расмийларига кўра, 21 июнь куни ҳукумат қўшинлари Бадахшон вилоятига қарашли Ямган тумани устидан назоратни тиклашга муваффақ бўлганлар. Аҳолиси сийрак бўлган бу туман жорий ой бошида толиблар қўлига ўтганди.

“Биз туманга етарлича куч ташладик ва ҳозир туманни исёнчилар хавфидан халос этиш бўйича ишлар давом этмоқда”, деди Бадахшон вилоят полицияси раҳбари Бобо Жон.

Ямган устидан назорат йўқотилганини Толибон ҳаракати вакиллари ҳам тасдиқладилар.

Айни пайтда афғон расмийлари 20 июнь куни толиблар томонидан эгаллаб олинган Чаҳордарага қўшимча куч ташлашга ошиқмоқдалар. Бу аҳоли пункти Қундуз вилоят маркази яқинида жойлашган. Аввалроқ маҳаллий расмийлар Қундуз шаҳри ва Чаҳордара орасида 70 чоғли полициячи толиблар қуршовида қолгани юзасидан ташвиш билдиргандилар.

XS
SM
MD
LG