Линклар

logo-print

Покистонда жазирамадан нобуд бўлганлар сони 120 дан ошди


Карачилик оқсоқоллар.

Карачилик оқсоқоллар.

Покистон жанубидаги Карачи шаҳрида ҳарорат ҳаддан зиёд исиб кетиши ортидан камида 122 киши нобуд бўлди.

Карачидаги соғлиқни сақлаш учун масъул мулозимларнинг 21 июнь куни тарқатган маълумотига кўра, шанба кундан буён Карачида 114 киши ҳаётдан кўз юмган, яна 8 киши қўшни Синд вилоятида оламдан ўтган. Уларнинг ҳаммаси офтоб уришидан нобуд бўлгани айтилмоқда.

Покистон метеорология хизмати кейинги кунларда ҳаво ҳарорати бироз пасайиши, бироқ жазирама сақланиб қолишини тахмин қилмоқда. Маҳаллий расмийлар одамларга кўчада узоқ вақт юрмасликни тавсия қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG