Линклар

Қозоғистонда қалбаки пул ишлаб чиқарган икки ўзбекистонлик ушланди


Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида қалбаки пул ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди.

BNews.kz маълумотига кўра, 21 ва 23 ёшдаги ўзбекистонлик йигитлар қозоғистонлик шериклари билан биргаликда 2000 номинал қийматдаги қозоқ тангасининг қалбаки нусхасини ишлаб чиқариш билан шуғулланганлари аниқланган.

Давлат ҳаражатлари департаментининг иқтисодий суриштирувлар хизмати ходимлари ўзбек йигитлари ўз шериклари билан биргаликда қалбаки пул ишлаб чиқариш цехини уч ойдан буён юритиб келаётганини аниқлаган.

Тинтув пайти цехдан жами 450 минг танга (2500 АҚШ доллари)лик қалбаки пул топилган.

Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG