Линклар

logo-print

ЕИ ноқонуний муҳожирларга қарши ҳарбий амалиёт бошлаяпти


Франция яқинидаги ноқонуний муҳожирлар. Сурат 16 июнь куни олинган

Франция яқинидаги ноқонуний муҳожирлар. Сурат 16 июнь куни олинган

Бугун Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг Ташқи ишлар вазирлари Ўрта ер денгизи орқали ноқонуний муҳожирларни ташишга қарши ҳарбий амалиётнинг биринчи босқичини тасдиқладилар.

ЕИ вакилларига кўра, бир ҳафта ичида бошланишии кутилаётган ҳарбий амалиётнинг биринчи босқичида разведка маълумотларига таянган ҳолда ҳарбий кема ва самолётлардан фойдаланиб, муҳожирларни ноқонуний ташиётган кемалар аниқланади.

Амалиётнинг иккинчи босқичида одам савдоси билан шуғулланаётган ва муҳожирларни ноқонуний ташиётган шахсларни ҳибсга олиш ва уларга тегишли кемаларни йўқ қилиш режаланган.

Ҳарбий амалиётнинг учинчи босқичи Ливияга қарашли сув сатҳида ва Ливиянинг ўзида амалга оширилиши кўзланган.

Амалиётнинг иккинчи ва учинчи босқичига ўтиш учун ЕИга БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюцияси ва Ливия ҳукуматининг розилиги зарур бўлади.

Жорий йил бошидан бери Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан Ўрта ер денгизи орқали Европага ўтмоқчи бўлган 1800 атрофидаги қочқин ҳалок бўлди.

Айни пайтда Италия ва Греция ҳудудида қолаётган 40 минг қочқинни Европа Иттифоқи аъзолари бўлган Словакия, Франция, Венгрия ва Польшага тарқатиш режаси мавжуд.

XS
SM
MD
LG