Линклар

logo-print

Ўзбекистон Футбол Федерациясида 22 июнь кунги йиғилишида 3 йилдан буён миллий терма жамоага бош мураббийлик қилаётган Миржалол Қосимов истеъфога чиқарилди. ЎФФ твиттер саҳифасида ёзилишича, федерация президенти Мираброр Усмонов иштирокида ўтган мураббийлар кенгашида Қосимов ўрнига Тошкентнинг “Пахтакор” клуби тренери Самвел Бабаян тайинланган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига 2012 йилдан буён мураббийлик қилиб келган Миржалол Қосимов билан бирга Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳам истеъфога чиқарилди.

Бунга қадар у ўз жамоаси 2014 йилда Бразилияда бўлган жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри чиқиш йўлланмасини бой бериб қўганидан сўнг истеъфо сўраган, лекин федерация раҳбарияти унинг истеъфосини қабул қилмай келаётган эди.

Аммо, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 16 июнь куни дастлабки босқич саралаш ўйинлари доирасида Шимолий Корея жамоасига 2 : 4 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг бош мураббийни ўзгартириш масаласи яна кўтарилди.

Миржалол Қосимовга икки марта миллий терма жамоа бош мураббийлиги топширилган.

2012 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз майдонида Эронга қарши сўнгги босқич саралаш беллашувлари дастлабки учрашувини бой бериши ортидан, Вадим Абрамовнинг ўрнига иккинчи бор Миржалол Қосимов бош мураббий этиб тайинланган эди.

Бундан аввал Қосимов 2008 йилдан 2010 йилгача миллий терма жамоа бош мураббийси бўлган.

Аммо, миллий терма жамоа 2011 йили Осиё Кубоги саралаш босқич учрашувларидаги муваффақиятсизлиги ортидан Қосимов вазифасини топширган ва уни ўрнига Вадим Абрамов бош мураббий қилиб тайинланганди.

uff.uz сайтининг ёзишича, Қосимов мураббийлиги остидаги йилларда миллий терма жамоа жами 54 та учрашув ўтказган. Улардан 22 тасида ғалаба қозонган, 15 та ўйинда дуранг қайд этилган, 17 та учрашув мағлубият билан якунланган. Тўплар нисбати 66-52 ни ташкил қилади.

Миржалол Қосимов Россия чемпиони, деб топилган ва уч бор "Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси" совринини олган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG