Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:43

“Титаник”, “Аватар” фильмлари бастакори учоқ ҳалокатидан нобуд бўлди


Таниқли америкалик бастакор Жеймс Хорнер душанба куни Калифорния штатининг Санта Барбара шаҳрида учоқ ҳалокатидан нобуд бўлди.

Хорнернинг ҳусусий самолёти душанба куни қояга бориб урилган.

Жеймс Хорнер ҳаётлиги пайти ўнлаб бадиий фильмларга, жумладан "Титаник", "Аватар" каби фильмларга куй басталаган.

Унинг “Титаник” фильмига атаб басталаган "My heart will go on" қўшиғи 1998 йилда Оскар мукофотини олган эди.

XS
SM
MD
LG