Линклар

Янукович: Қримнинг Россияга қўшиб олиниши Украина давлатчилиги учун фожеадир


Украина собиқ президенти Виктор Янукович Қримнинг Россияга қўшиб олиниши “Украина давлатчилиги учун фожеа” эканини таъкидлади.

Янукович ҳокимиятда қолганида бу фожеа бўлмас эди, деб айтди.

Душанба куни Би-би-си мухбири Гэбриел Гейтхаус билан суҳбатда Янукович, шунингдек, 2014 йилнинг февраль ойида Киев майдонида намойишчиларнинг ўлдирилишига қисман жавобгар экани, лекин намойишчиларни ўққа тутишга буйруқ бермаганини ҳам қайд этди.

– Мен қон тўкилишига қатъий қарши эдим. Ҳеч қанақа ҳокимият одамларни бир томчи қонига арзимайди, деган фикрда эдим. Ва мен Украинада қон тўкилмаслиги учун қўлимдан келган нарсани қилдим, - деди Янукович.

Бу жаноб Януковичнинг Украина шарқида низо бошланганидан буён ғарб матбуотига берган илк интервьюсидир.

Украина собиқ президенти ҳозир Россиянинг Ростов шаҳрида яшаётгани ва ҳаётига хавф боис доим қўриқчилар қуршовида ҳаракатланишини айтди.

XS
SM
MD
LG