Линклар

Хоразм вилояти, Янгибозор туманида яшовчи Момохон Романова ўтган ҳафтада 120 ёшни қаршилагани иддао қилинмоқда. Бу ҳақда Uz24.uz нашри хабар қилди.

Паспортида қайд этилишича, Момохон Романова 1896 йилда туғилган.

Унинг 11та фарзанди, 50та невараси ва 70та чевараси бор.

Ўзбекистоннинг энг кекса аёли Тўти Юсупова шу йилнинг март ойида 135 ёшида оламдан ўтгани хабар қилинган эди.

Хоразмлик Момохон Романованинг 120 ёшга тўлгани ҳақидаги расмий матбуотдаги идда тўғри бўлса у дунёнинг энг кекса одами бўлишликка даъвогарлик қилиши мумкин.

Расман дунёнинг энг кекса кишиси деб тан олинган америкалик Жералиэн Тэлли 17 июнь куни 116 ёшида оламдан ўтган эди.

XS
SM
MD
LG