Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:30

Рамзан Қодировнинг Прагадаги отхонаси даромадлари музлатилди


Чехия Молия вазирлиги Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг Прага чеккасидаги отхонаси даромадларини музлатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Мазкур қарор Европа Иттифоқининг санкциялари доирасида қабул қилинган.

ЕИ Чеченистон раҳбарини Қримнинг Россияга қўшиб олинишини қўллагани учун ўз санкциялари остидаги россиялик амалдорлар рўйхатига киритган.

Чехия Молия вазирлигига кўра, Прага шаҳри чеккасида Қодиров номига очилган отхона 2012 йилдан мавжуд.

У ердаги отларнинг ейиш-ичиши, сақланиши ва тайёргарликдан ўтказишга кетаётган барча сарф-харажатларни Рамзан Қодировнинг ўзи кўтариб келади.

Лекин, отхона даромадларининг музлатилиши унинг фаолияти чекланишини англатмайди. Санкциялар амалда бўлган пайтда Қодировнинг отлари пойгаларда ютуқ қозонадиган бўлса шу ютуқ унга берилмайди.

Рамзан Қодиров ЕИ санкциялари сабаб ўтган йили Германияда бўлиб ўтган бир қанча пойгаларда ғолиб чиққан отлари ютуқларини ололмаган эди.

Ҳозирда Чеченистон раҳбарининг 50 дан ортиқ пойгачи отлари борлиги айтилади. Улардан бирини Қодиров 4 миллион АҚШ долларига сотиб олгани хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG