Линклар

Хайрия: Беш яшар Моҳира мия саратонидан операцияга муҳтож


Моҳиранинг ҳаëтини сақлаб қолиш учун уни зудлик билан операция қилиш лозимлиги айтилмоқда.

Моҳиранинг ҳаëтини сақлаб қолиш учун уни зудлик билан операция қилиш лозимлиги айтилмоқда.

Бундан бир ҳафтача аввал бошқа болалар каби кўча-кўйда ўйнаб юрган тошкентлик беш яшар Моҳиранинг тўсатдан кўзи ғилайлашиб қолгани ортидан уни врачга олиб борган яқинлари¸ қизчанинг бошида саратон ўсмаси борлиги ва унинг ҳаëтини қутқариш учун деярли кеч бўлганини эшитиб ҳанг-манг қолишди.

Кўз ўнгида ўйнаб юрган боланинг саноқли кунлик умри қолганидан эсанкираган бўлса-да¸ Моҳиранинг уйидагилар бундай тушкун гапларни қабул қилмай¸ тўрт томонга тиббий ëрдам сўраб мурожаат қилишга киришган.

Россия ва Ҳиндистон клиникаларига ëрдам сўраб қилинган мурожаатлар ортидан Моҳиранинг ҳаëтини операция билан қутқаришга умид берувчилар Москвадаги Бурденко институтидан топилган.

Ўзбекистонлик врачлар "қўлимиздан ҳеч нарса келмайди¸ уйга олиб кетинг" деганидан сўнг москвадагилар Моҳиранинг ҳаëтини зудлик билан операция орқали қутқариш мумкинлиги ва бу амалиëтни молия билан таъминловчи махсус жамғарма борлигини билдирган.

Аммо Моҳиранинг оиласини юмшоқ қилиб "кам таъминланган" деб атаган қўшниларидан бирига кўра¸ қизчани Москвага олиб кетиш¸ унга зарур дори-дармонни сотиб олиш ва ойлаб Москвада муолажа учун яшаб қолишга бу оиланинг пули йўқ.

Моҳиранинг бобоси Мирсаҳат ака қоровулчилик¸ отаси эса¸ қандолатчилик билан рўзғор тебратиб келган. Оилани билганларнинг айтишича¸ кундалик рўзғоридан кўп ҳам орттира олмаган бу оиланинг¸ ўз бошига тушган бундай кутилмаган зарбани қайтаришга молиявий жиҳатдан қурби йўқ.

"Бу оила шу қадар соддаки¸ ҳатто банкда бирор ҳисоби ҳам йўқ¸ ҳисоб очишни ҳам билмайди"¸ дейди Озодликка бу оила ҳаëтини тасвирлаб берганлардан бири.

Рамазон кунлари оила бошига тушган бу мусибатдан хабар топган қўни-қўшни¸ қариндош-уруғ ва айрим савобталаблар¸ Моҳирани зудлик билан Москвага олиб кетиш учун учқич билетига етарли пул йиғиб беришган ва ҳозирда кечи билан уни пайшанба¸ 25 июнь куни Москвага олиб келиб¸ ўша куниëқ жарроҳлик столига олиш режаланмоқда.

Аммо ҳозирча йиғилган хайрия¸ Моҳиранинг ҳаëтини қутқариб¸ уни оëққа турғизиш учун зарур бўладиган маблағнинг бир шингили¸ холос.

Тошкентнинг Камолон маҳалласида яшовчи бу оилага хайр-эҳсон¸ ҳозирча бевосита Мирсаҳат ака уйига бориб¸ унга хайрияни топшириш орқалигина бўлмоқда.

Муборак рамазон - мусулмонлар йўқсулларга ҳамдардлик тариқасида ҳам рўза тутаëтган ойда камбағал бу оиланинг мусибатдан чиқишига кўмак беришни истаганлар¸ Мирсаҳат ака билан бевосита телефонда боғланиб¸ Моҳиранинг муолажаси учун кўнглидан чиқарган эҳсонини қандай етказишни сўраб олишлари керак бўлади (Мирсаҳат аканинг мобил телефони +998 93 5918502 , уй рақами +998 71 2456727).

Оиланинг ўз бошидан оғир кунларни кечираëтганини инобатга олган ҳолда¸ улар тинчини молиявий ëрдам беришга чин дилдан аҳд қилинган тақдирдагина бузиш жоиз бўлади.

(Рамазон ойида қиладиган эҳсонингиз хайрли бўлсин ва Оллоҳ Моҳирага шифо берсин!)

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG