Линклар

АҚШ тарихда биринчи марта ўзининг оғир қуроллари, жумладан танклар, бронетраспортёрлар ва артиллерия қуролларини Шарқий Европага жойлаштиради.

Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер бугун Таллинда ўтказилган матбуот анжуманида таъкидлади.

Жаноб, Картерга кўра, Литва, Латвия, Болгария, Руминия ва Полша бунга розилик берган.

НАТО ва ғарб етакчилари Россияни Украина шарқига қўшинини жўнатиб, у ердаги вазиятни кескинлаштираётганликда айблайди.

Ўз навбатида Москва Украина шарқида урушаётган россияликлар кўнгиллилар эканини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG