Линклар

Ўзбекистон 5 ойда Хитойга 430 минг тонна газ сотди


2009 йилдан бери Марказий Осиёдан Хитойга 110 миллиард кубометр газ сотилган.

2009 йилдан бери Марказий Осиёдан Хитойга 110 миллиард кубометр газ сотилган.

Ўзбекистон йил бошидан бери Хитойга қарийиб 500 миллион тонна газ сотди. Бу ҳақда Марказий Осиё янгиликлар хизмати Хитойнинг “Синхуа” агентлигига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, йил бошидан бери “Марказий Осиё-Хитой” газ қувури орқали Хитойга 9 миллион 430 минг тонна газ жўнатилган. Пул кўринишида бу миқдор 13 миллиард 100 миллион долларни ташкил қилади.

Жўнатилган газнинг 430 минг тоннаси Ўзбекистон ҳисобига, 9 миллион тоннаси эса Туркманистон ҳисобига тўғри келади.

Хитойга Ўзбекистон орқали газ узатиш лойиҳаси 2009 йилда ишга туширилган эди. Хабарларга қараганда мазкур газ қувури орқали Марказий Осиёдан Хитойга сотилган газ миқдори шу кунгача 110 миллиард кубометрни ташкил қилган.

XS
SM
MD
LG