Линклар

Ўзбекистон Жанубий Кореяга ишчилар жўнатиш квотасини кўпайтирмоқчи


Жанубий Кореяда расман ўзбекистонлик 15 минг меҳнат муҳожири меҳнат қилмоқда.

Жанубий Кореяда расман ўзбекистонлик 15 минг меҳнат муҳожири меҳнат қилмоқда.

Ўзбекистон Жанубий Корея билан ўзбек меҳнат муҳожирларига кўпроқ квота ажратиш масаласини муҳокама қилди.

Бу ҳақда хабар тарқатган gazeta.uz нашрининг билдиришича, 22 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Азиз Абдуҳакимов Жанубий Корея Ҳисоб палатаси комиссари Чин Енг Гон билан учрашган. Аммо Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги матбуот хизмати томонлар белгиланган квота қанча ишчи кучига кўпайтирилиши ҳақида маълумот бермаган.

2007 йилда Жанубий Корея билан имзоланган шартнома асосида Ўзбекистондан мазкур мамлакатга 22,5 минг одам ишлаш учун жўнатилган эди. Маълумотларга қараганда, уларнинг 15 мингдан ортиқроғи шу кунларда ҳам Жанубий Кореяда меҳнат фаолиятини давом эттирмоқда.

XS
SM
MD
LG