Линклар

logo-print

Қундуз вилояти Афғон ҳукумати назоратига ўтди


Кундуз учун жанглар бир неча кун давом этди.

Кундуз учун жанглар бир неча кун давом этди.

Афғонистон ҳукумат кучлари бир неча кун давом этган жанглардан сўнг 23 июнь куни Қундуз вилояти туманларини Толибон жангариларидан озод қилди.

Афғон ҳукуматининг билдиришича, сешанба куни эрталаб ҳукумат кучлари Қундуз вилоятининг асосий қисмини назорат қила бошлаган. Жанглар пайтида ҳукумат кучларининг камида 6 ҳарбийси, 80 жангари ва бир фуқаро ҳалок бўлган.

Вилоятнинг Дашт Арчи тумани эса душанба кунидан бери Толибон назоратида қолмоқда.

Толибон апрель ойида Қундуз вилоятини босиб олиш учун жанг бошлаган эди. Вилоятнинг бир қатор туманларини эгаллаган жангарилар вилоят маркази Қундузни босиб олишга муваффақ бўлмаган эди.

XS
SM
MD
LG