Линклар

logo-print

Навальнийга чет элга чиқиш паспорти берилмади


Мухолифат лидери Алексей Навальный.

Мухолифат лидери Алексей Навальный.

Россия мухолифати лидери Алексей Навальнийнинг чет элга чиқиши тақиқланди. Бу ҳақда мухолифат лидери ўз блогида хабар берган.

Хабарда айтилишича, Навальний хорижий паспорт олиш учун мурожаат қилганида Россия Федерал миграция хизмати “жиноий ишлари муносабати” билан унга паспорт беришдан бош тортган.

Навальнийнинг билдиришича, Россия қонунчилигида бундай чеклов назарда тутилмаган. Шунинг учун Навальний Миграция хизмати устидан судга шикоят қилишини айтган.

Президент Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлган Алексей Навальний ўтган йилнинг 30 декабрида “Ив Роше” ширкати маблағларини ноқонуний ўзлаштиришда айбланиб уч йилга, “Кировлес” иши бўйича беш йилга шартли равишда озодликдан маҳрум қилинган эди.

XS
SM
MD
LG