Линклар

logo-print

Арманистонда норозилик намойишлари давом этмоқда


Ереван марказий майдонидаги намойишчилар.

Ереван марказий майдонидаги намойишчилар.

Арманистон пойтахти Ереванда бир неча минг одам электр энергияси нархи қимматлатилишига қарши норозилик намойишни давом эттирмоқда.

23 июнь куни милиция махсус кучлари намойишга чиққан минглаб одамларни 9 соатлик митингдан сўнг сув пуркагичлар ёрдамида тарқатиб юборган эди. Милиция билан тўқнашувлар пайтида ўнлаб одам жароҳатланган ва 230 дан ортиқ фаол ҳибс қилинган.

Намойишни ёритаётган кўплаб журналистлар милиция томонидан калтакланган ҳамда қўлга олинган, журналистларнинг камералари синдирилган. Шу муносабат билан Озодлик радиоси бош муҳаррири Ненад Пейич радио мухбирлари ва бошқа журналистларга нисбатан Ереванда куч қўлланилганига кескин норозилик билдирди.

АҚШнинг Арманистондаги элчиси бўлиб ўтган воқеаларни “полиция томонидан қилинган зўравонлик”, деб баҳолади ва Ереван расмийларини холис ҳамда шафоф тергов ўтказишга чақирди.

Ўтгaн ҳaфтa Арманистондаги Ижтимоий хизмaтлaрни тaртибгa солувчи комиссия 1 aвгустдaн бошлaб 1 киловaт электр энергияси нaрхини 16 фоизгa ошириб, 49 дрaм (0,1 доллар) бўлишигa овоз бергaн эди.

XS
SM
MD
LG