Линклар

Сурия курдлари Раққа яқинидаги "Исломий давлат" базасини эгаллади


Суриялик курд жангарилари.

Суриялик курд жангарилари.

Суриядаги курдларнинг “Ўз-ўзини ҳимоя қилиш халқ мудофаа қўмитаси” жангарилари Раққа яқинидаги “Исломий давлат” гуруҳига қарашли ҳарбий базани эгаллагани хабар қилинмоқда.

“Исломий давлат” бир йил аввал босиб олган ва жангариларнинг асосий шаҳри ҳисобланган Раққа яқинидаги база курд кучлари томонидан АҚШ етакчилигидаги коалициянинг ҳаводан берган зарбалари кўмагида эгаллангани айтилмоқда.

Суриялик курдлар аввалроқ Айн Исса ва Телабёд шаҳарларини ҳам “Исломий давлат” жангариларидан озод қилган эди. Мазкур шаҳарларнинг бой берилиши ортидан "Исломий давлат" Туркия орқали келувчи муҳим таъминот йўллари назоратини қўлдан чиқарди.

АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти 23 июнь куни “курд кучларининг “Исломий давлат”га нисбатан ғалабаларини олқишлади”.

XS
SM
MD
LG