Линклар

Россия диний экстремизмда айбланаëтган ўзбекистонликни экстрадиция қилди


Россия Бош прокуратураси эълон қилган расмий баëнотга кўра¸ Урал транспорт прокуратураси Ўзбекистон ҳуқуқ тизимлари томонидан қидирувга берилган шахсни Тошкент ихтиëрига топширган.

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 244-моддаси бўйича айбланаëтган бу шахс¸ Россия прокуратураси иддаосича¸ “Туркистон ислом партияси” деб аталаëтган гуруҳ вакили бўлган.

2007 йилдан 2014 йилга қадар мазкур ташкилот йиғинларида бевосита қатнашиб келган 29 яшар бу шахс¸ расмий айбловга кўра¸ Ўзбекистонда ҳокимиятни куч билан қўлга олиб¸исломий давлат қуриш¸ кофирларни жазолаш ғояларини фаол тарғиб қилиш билан шуғулланган.

Урал транспорт прокуратураси тўплаган материллар асосида Россия Бош прокуратураси бу шахсни Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари қўлига топшириш ҳақида қарор қабул қилди¸ дейилади расмий баëнотда.

Қўйилаëтган айблар маҳкамада тасдиғини топса¸ экстрадиция қилинган шахс 15 йилгача озодлик маҳрум этилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG