Линклар

“Ижтимоий фикр” маркази ўтказган сўнгги сўров натижалари¸ унинг тадқиқотчилари фикрича¸ Ўзбекистон мустақиллиги даврида улғайган ëшларнинг ватанпарварроқ¸ ўз миллий қадриятларига диққатлироқ бўлганини кўрсатган.

Айтилишича¸ “Ўзбекистон ëшлари: ҳаëтий қадриятлар¸ ахлоқ ва маданият” деб номланган мазкур сўров бутун мамлакат миқëсида ўтказилган ва унда турли қатламга мансуб йигит-қизлар иштирок этган.

“Унда қатнашганларнинг мутлақ кўпчилиги – 94¸3 фоизи яшаш жойи¸ жинси¸ ëши¸ оилавий аҳволи¸ таълим даражаси¸ касби ва миллатидан қатъий назар мустақиллик йилларида ватанпарварлик ҳислари кучайганини таъкидлади”¸ дейилади мазкур сўровни ўтказган тадқиқотчилар хулосасида.

Сўровга кўра¸ Ўзбекистон ëшлари орасида олий таълим¸ компютер технологиялари ва спортга қизиқиш кучайган.

Сони 31 миллиондан ошгани айтилаëтган Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизини 25 ëшга тўлмаганлар ташкил этади.

XS
SM
MD
LG