Линклар

Сурия расмийлари “Исломий давлат” террор гуруҳи Палмира яқинидаги қадим мақбаралардан иккитасини йўқ қилганини тасдиқлади.

23 июнь куни гуруҳ икки қадим мақбарани портлатиб юборгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Сурия Осори-атиқалар ва музейлар бошқармаси раҳбари портлатилган мақбаранинг Муҳаммад пайғамбарнинг жияни имом Алига тегишли эканини маълум қилди.

Портлатилган иккинчи мақбаранинг эса¸ Палмирада 500 йил аввал тупроққа қўйилган машҳур сўфийлардан бири Нисор Абу Баҳовуддин қабри экани айтилмоқда.

Дунëнинг энг қадим обидалари жойлашган Палмира шаҳри ўтган ой “Исломий давлат” қўлига ўтганидан кўп ўтмай Лондондаги суриялик инсон ҳақлари фаоллари Палмирадаги обидаларнинг миналаштирилганидан огоҳлантирган эди.

XS
SM
MD
LG