Линклар

АҚШ элчиси жосуслик иддаоси юзасидан француз ҳукуматига тушунтириш беради


Бугун Франция Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатдаги АҚШ элчиси Жейн Ҳартлини жосуслик иддаолари юзасидан пайдо бўлган айбловлар хусусида тушунтириш бериш учун вазирликка чақиртирди.

Элчининг бугун Тошкент вақти билан кечки соат 9 да Франция Ташқи ишлар вазири билан учрашиб¸ саволларга жавоб бериши кутилмоқда.

Айни пайтда¸ WikiLeaks АҚШ жосуслик идоралари Франция президентларини суҳбат ва ëзишмаларини мунтазам таъқиб қилиб келаëтганига оид махфий ҳужжатларни фош этиши ортидан президент Франсуа Олланд мудофаа кенгашини фавқулодда мажлисга чақирди.

23 июнь куни WikiLeaksда эълон қилинган ҳужжатларга кўра¸ АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги Франсуа Олланд ва ундан аввалги президентлар Николя Саркози ва Жак Ширак шахсий телефон суҳбатлари¸ бошқа давлат раҳбарлари билан хизмат ëзишмаларини мунтазам кузатиб келган.

Бундай амалиëтнинг иттифоқчилар орасида қабул қилиб бўлмас эканини таъкидлаган Олланд¸ бугун айни можаро юзасидан парламентдаги муҳим депутатлар билан учрашади.

АҚШ фақат “миллий хавфсизлик”ка оид жиддий сабаблар бўлган ҳолларда жосуслик қилишини билдирган Оқ уй ҳозирча Францияда бошланган бу можарога бирор изоҳ бермади.

XS
SM
MD
LG