Линклар

Хитой полицияси Қашғарда 15 нафар уйғурни отиб ўлдирди


Шинжон масжидларидан бири.

Шинжон масжидларидан бири.

Озод Осиë радиосининг хабар қилишича¸ Шинжонг уйғур минтақасида бир гуруҳ уйғурлар маҳаллий полиция текширув пунктига пичоқ ва бомба билан ҳужум қилгани ортидан бошланган тўқнашув оқибатида 18 одам нобуд бўлган.

Воқеа 22 июнь куни минтақа жанубидаги Қашғар шаҳрида содир бўлган.

Айни шаҳарда мусулмон уйғурлар ва бу ерга кўчиртириб келинган маҳаллий ханлар ўртасидаги кескинликнинг тез-тез қонли тўқнашувларга айланиши кўп кузатилади ва ҳозирга қадар бундай тўқнашувлар оқибатида юзлаб одам нобуд бўлган.

Маҳаллий полиция иддаосича¸ уйғурлар уч полициячини пичоқлаб ўлдирганига жавоб тариқасида полиция кучлари террорчи сифатида таснифланаëтган 18-28 ëш орасидаги 15 уйғурни отиб ўлдирган.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати бу воқеага оид хабарларни тасдиқлай олмаслигини билдирди.

Уйғурларнинг Хитой мустамлакасига қарши ҳар қандай норозилиги Пекин томонидан кескин куч воситасида бостириб келинмоқда.

XS
SM
MD
LG