Линклар

“Левада-центр” ижтимоий сўров гуруҳи июнь ойида ўтказган сўров натижасига кўра¸ Владимир Путиннинг президент сифатидаги фаолиятини қўлловчилар сони 89 фоизга етган.

Тадқиқотчиларга кўра¸ бу Путин мамлакатни бошқараëтган 15 йил давомидаги энг юқори қўллов рейтингидир.

Жорий йил февралида айни марказ ўтказган сўровга кўра¸ Путиннинг россияликлар орасидаги рейтингги 86 фоизни¸ унинг фаолиятидан норозилар эса 13 фоизни ташқил қилган эди.

Июнь сўрови бўйича¸ Путиндан норозилар нисбати 10 фоизга тушган.

Путиндан ташқари июнь ойида Россия жамоатчилиги орасида рейтингги юқори бўлган давлат арбоблари учлигига Мудофаа вазири Сергей Шойгу¸ Бош вазир Дмитрий Медведев ва Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровлар кирган.

19-22 июнь кунлари Россиянинг 46 минтақасидаги 134 аҳоли пунктида ўтказилган сўровда жами 1600 одам иштирок этган.

XS
SM
MD
LG