Линклар

logo-print

Россия футбол иттифоқи Одил Аҳмедовни энг яхшилар рўйхатига қўшди


Одил Аҳмедов

Одил Аҳмедов

"Краснодар" футбол клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Одил Аҳмедов Россия Премьер-лигасининг якунланган мавсумдаги энг яхши футболчилари рўйхатига кирди.

33 футболчидан иборат рўйхат Россия футбол иттифоқи ижроқўмининг навбатдаги йиғилишида тасдиқланди.

Стадион.уз нашрининг хабар беришича, ушбу рўйхатда ҳар бир амплуанинг (4-4-2 тактик схемасида) энг яхши 3 нафар футболчиси қайд этилган.

Одил Аҳмедов таянч ярим ҳимоячиси амплуасида "ЦСКА" клубидан Бибрас Натхо ва "Зенит" жамоасидан Хави Гарсия билан биргаликда ўрин олди.

Аҳмедов 2014-2015 мавсумида "Краснодар" сафида Премьер-лиганинг 26та ўйинида майдонга тушиб, 2та гол урган.

XS
SM
MD
LG