Линклар

logo-print

Рустам Азимов: Ўзбекистон ташқи қарзи 16%га етди


Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Русатм Азимов.

Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Русатм Азимов.

Бу рақамни Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари¸ Молия вазири Рустам Азимов келтирди.

Ўзбекистон ва Тожикистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг учинчи мажлисида Рустам Азимов мамлакатнинг ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 16 фоизини¸ ички қарзи эса¸ нолга тенглигини таъкидлади.

Ўзбек расмий нашрларининг таъкидича¸ ташқи қарзнинг ялпи ички маҳсулотга бундай нисбати жаҳон бўйича энг паст кўрсаткичлардан саналади.

Айни пайтда¸ Тошкент расмийлари келтираëтган бундай рақамларни мустақил манбалар томонидан тасдиқлатишнинг имкони йўқ.

Рустам Азимов ҳукуматнинг ички қарзи нолга тенг деб турган айни пайтда¸ Марказий банк раҳбарияти Бош вазирга йўллаган мактубда¸ давлатга қарашли йирик корхоналардан тортиб махсус контингент ташкилотларига нисбатан қарзнинг ошиб бораëтгани айтилган эди.

XS
SM
MD
LG