Линклар

logo-print

Эрон Ташқи ишлар вазирининг ядровий музокараларга қўшилиши кутилмоқда


АҚШ ва Эрон дипломатик идораси раҳбарлари.

АҚШ ва Эрон дипломатик идораси раҳбарлари.

Эрон давлат матбуотининг ëзишича¸ 27 июнь куни мамлакат Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Ғарб давлатлари билан ядровий дастур борасида кенг кўламли келишувга эришиш мақсадида Венага сафар қилади.

Расмий IRNA агентлигига кўра¸ шанба куни вазир келишув лойиҳасининг якуний матни бўйича ўз ўринбосарлари олиб бораëтган музокарага қўшилади.

26 июнь куни мазкур сўзлашувга қўшилиши кутилаëтган АҚШ Давлат котиби Жон Керри Эрон томонини матндаги муаммоли жиҳатларни тезроқ ойдинлаштиришга чақирди ва улар ҳал этилмаса¸ келишувнинг имзоланмаслигидан огоҳлантирди.

Эрон ва дунëнинг олти қудратли давлати расмийлари 30 июнга қадар Теҳроннинг йиллардан бери Ғарб эътирозига сабаб бўлиб келаëтган ядровий дастурини жиловлашга қаратилган келишувни имзолаши белгиланган.

Ўз дастурининг ядровий қурол ишлаб чиқаришга қаратилмаганини таъкидлаб келаëтган Теҳрон¸ Ғарб санкцияларининг шартларсиз бекор этилишини сўрамоқда.

Бу музокаралар сарҳадини белгилаб берган Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳаманейи¸ келишув имзоланиши олдидан АҚШ ва БМТ Эронга қарши жорий қилинган санкциялар бекор этилишини талаб қилди.

XS
SM
MD
LG