Линклар

Мусодара қилинган 1400 кг наркотик ҳукумат топшириғи билан Тошкентдаги ишлаб чиқариш корхоналаридан бирининг домна печкасида ëқиб юборилган.

Маҳаллий нашрларга кўра¸ жараëнни наркотикларни назоратга олиш давлат комиссияси расмийлари¸ Тошкентдаги БМТ ваколатхонасивакиллари ва журналистлар бевосита кузатган.

Ëқилган наркотикларнинг 133 килосини героин¸ 775 килоси қорадори¸ 93 килоси наша¸ 309 килоси марихуана ва қолгани турли наркотик моддалар бўлган.

Расмий хабарларда 1994 йилдан бери Ўзбекистонга асосан Тожикистон¸ Қирғизистон ҳудуди орқали олиб кирилган54 тонна наркотик модданинг ëқиб юборилгани айтилади.

XS
SM
MD
LG