Линклар

Бугун Брюсселда бўлиб ўтган НАТО-Украина кенгаши йиғинида сўзлаган ҳарбий иттифоқ раҳбари Йенс Столтенберг йўл четига ўрнатилган бомбаларни тозалаш ва бошқа жараëнларни қўллаш учун Киев ҳукуматига қўшимча ëрдам ажратилажагини маълум қилди.

Украина шарқида қайтадан шиддатли жанглар бошланиб кетиш эҳтимоли кучли эканини таъкидлаган НАТО бош котиби Россия раҳбариятидан яна бир бор Украинадаги сепаратчиларни қўллашни тўхтатишни сўради.

Столтенберг шунингдек¸ минтақа ҳаво ҳудудини эҳтимолий ҳужумлардан ҳимоялаш мақсадида хавфсизлик чоралари кучайтирилишини ҳам билдирди.

НАТО бошлиғига кўра¸ Польша¸ Норвегия ва Туркия ҳаво ҳаракати хавфсизлигини кучайтириш мақсадида аэропорт ҳаракат назоратига оид маълумотларни Украинага беришни кучайтиради.

XS
SM
MD
LG