Линклар

Бугун жаҳонда қийноқдан жабрланганлар билан бирдамлик куни нишонланмоқда


Бугун Қийноқдан жабрланганлар билан бирдамлик халқаро куни нишонланади.

1987 йилнинг 26 июнида БМТнинг қийноқларга қарши хақларо конвенцияси кучга кирган эди. Конвенция БМТ томонидан 1984 йилда қабул қилинган.

Мазкур ҳужжатни имзолаган давлатлар қийноқлар ва ноинсоний муносабатларга барҳам бериш масаласида чора-тадбирлар кўриши шарт.

Ўзбекистон мазкур конвенцияни 1995 йилнинг 28 сентябрида имзолаган. Қийноқларга қарши Конвенция шартлари асосида Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 235-моддаси "Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш" деб номланиб, бу қонунбузарликлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Бироқ халқаро ташкилотлар Ўзбекистонда қийноқлар ҳамон мавжудлигини таъкидламоқда. БироқЎзбекистон ҳукумати бу маълумотларни рад этиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG