Линклар

Давлат департаменти: Ўшликлар 5 йил мобайнида адолат топгани йўқ


Ўш қирғинида Шарқ қишлоғидан бедарак йўқолган ва ҳалок бўлганлар рўйхати.

Ўш қирғинида Шарқ қишлоғидан бедарак йўқолган ва ҳалок бўлганлар рўйхати.

Қирғизистонда беш йил аввал содир этилган Ўшдаги миллатлараро тўқнашувлар ортидан судланган миллий озчилик вакилларига шу кунгача “адолатли судловга йўл очилмагани” инсон ҳуқуқларининг ўта жиддий бузилишидир.

АҚШ Давлат департаментининг 2014 йилда жаҳондаги инсон ҳуқуқлари вазияти тўғрисида 25 июнь куни эълон қилган ҳисоботида мана шу ҳақда айтилади.

Ҳисоботда Қирғизистонда суд жараёнларининг турли босқичларида процессуал тартибларнинг бузилиши, ҳуқуқ-тартибот тузилмалари озчилик гуруҳлар, жумладан, миллий озчилик вакилларидан пул ундириш воситаси сифатида фойдаланаётгани таъкидланган.

Давлат департаменти ҳисоботида Ўш воқеаларига беш йил бўлганига қарамай, шу кунгача миллий озчилик вакилларига нисбатан “адолат қарор топмагани” танқид қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўш воқеаларида расмий маълумотларга кўра, 442 киши ҳалок бўлган. Қурбон бўлганлардан 295 нафарини, яъни 70 фоизини ўзбеклар, 123 нафарини ёки 29 фоиздан ортиқроғини эса қирғиз миллатига мансуб кишилар ташкил қилган. 2010 йил июнь воқеалари бўйича 545 киши жиноий жавобгарликка тортилган. Улардан 400 нафари ўзбек, 133 нафари қирғиз, 8 нафари бошқа миллат вакилларидир.

XS
SM
MD
LG