Линклар

Давлат департаменти Ўзбекистонда ҳуқуқий вазият яхшиланмаётганини эътироф этди


Ўзбекистон - майит қамоқхонадан олиб чиқилмоқда.

Ўзбекистон - майит қамоқхонадан олиб чиқилмоқда.

Қўшма Штатлар давлат департаменти Ўзбекистон ҳукумати амалдорларининг “коррупциядаги иштироки кўпинча жазоланмай қолаётгани” ҳақида билдирди.

Давлат департаментининг 25 июнь куни эълон қилинган 2014 йилда жаҳондаги инсон ҳуқуқлари вазияти тўғрисидаги ҳисоботида, бундан ташқари, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари масаласида жиддий муаммолар борлиги қайд этилган.

Ҳисоботда ёзишилишича, “ҳуқуқ-тартибот тузилмалари томонидан қўлга олинганларга нисбатан қийноқлар қўлланилмоқда ва ноинсоний муносабатда бўлинмоқда”. Ҳисоботда Ўзбекистонда адолатли судлов мавжуд эмаслиги ҳамда “диний эркинликларни чеклаш амалиёти кенг томир отгани” таъкидланади.

Ўзбекистонда ҳуқуқ фаоллари, журналистлар ва бошқа ўзгача фикрловчиларга нисбатан тазйиқлар, ноқонуний ҳибсга олишлар, сиёсий мотивлар асосида жиноий таъқиблар бўлаётгани танқид қилинган.

XS
SM
MD
LG