Линклар

Франция шарқидаги Сен-Кантен-Фаллавьё шаҳарчасида жойлашган АҚШга қарашли заводга номаълум шахслар ҳужум уюштирди.

Полиция исломий экстремистик гуруҳлар томонидан уюштирилганини тахмин қилаётган ҳужум чоғида сиқилган газ чиқарувчи заводдаги битта резервуар портлатилди, бир киши ўлди, яна икки киши жароҳатланди.

Президент Франсуа Олланд буни "террор ҳужуми" деб атади. Воқеа чоғида Брюсселда Европа Иттифоқи саммитида иштирок этаётган президент ҳужумни уюштиришда гумон қилинган шахс қўлга олингани ва унинг махсус хизматларга таниш экани"ни маълум қилди.

Франция полицияси берган маълумотларга кўра, ўлдирилганлардан бирининг боши олинган. Бошсиз жасад устига ташланган матога эса арабча ёзувдаги матн битилган ва танасиз бош эса завод дарвозасига осиб кетилган.

Воқеа жойида экстремист гуруҳларга тегишли байроқ топилгани ҳам хабар қилинди.

Полиция берган маълумотга кўра, номаълум шахслар завод ҳудудига автомобилда бостириб кирган. Ҳозир бу воқеа юзасидан террорчилик акти даъвоси билан жиноий иш қўзғатилди.

Ҳукумат раҳбари Мануэл Вальс Сен-Кантен-Фаллавьё шаҳарчаси ва умуман, Лион ҳудудида хавфсизликни кучайтириш ҳақида кўрсатма бергани хабар қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG