Линклар

logo-print

Тунис Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотга кўра, туниснинг Сус курорт шаҳарчаси соҳилбўйида жойлашган муҳташам мехмонхонага қилинган террор ҳужуми чоғида 27 кишининг ўлдирилгани аниқланган.

Сўнгги расмий маълумотларга кўра, Imperial Marhaba меҳмонхонасига қилинган ҳужумда ўлганлар орасида дам олгани борган хорижликлар ҳам бор.

Сус курорт шаҳри Шимолий Африка минтақаси ва Европадан борадиган сайёҳлар кўп дам оладиган маскандир. Ҳужум уюштирилган меҳмонхонанинг, айниқса, Буюк Британиядан борадиган сайёҳлар орасида машҳурлиги айтилмоқда.

Шу йилнинг март ойида Тунисдаги Бардо музейига қуролли шахс ҳужум қилиб, бир гуруҳ хорижликни ўлдирганидан буён мамлакат кучайтирилган хавфсизлик тизими остида қолаётган эди.

XS
SM
MD
LG